Мирзиёев қасамёд қабул қилди
Жамият
−
14 Июль 2023
11707Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида янгиланган Конституция асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига етти йил муддатга сайланган Шавкат Мирзиёевнинг лавозимига киришиш тадбири бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари, фаоллар иштирок этмоқда.
Маросимда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамхўжаев сўз олиб, 9 июль куни бўлиб ўтган муддатидан аввал сайловда овоз берган сайловчиларнинг 87,05 фоиз овози билан Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланганини эълон қилди ва унга гувоҳномани топширди.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти ўлароқ қасамёд қабул қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь