Мирзиёев истеъфога чиққан Япония императорига мактуб йўллади
Жамият
−
30 Апрель 2019
4156Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония императори Акихитога мактуб йўллади.
Давлат раҳбари ўз мактубида император Акихитонинг “Хэйсей” деб ном олган ҳукмронлик даври бутун дунёда улкан муваффақиятлар – Япония мустаҳкам тинчлик ва ҳар томонлама тараққиётга эришган, иқтисодий жиҳатдан етакчи давлатлар қаторига кирган, глобал жараёнлардаги нуфузи ва роли салмоқли даражада юксалган давр бўлганини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Япония императори Акихитога Ўзбекистон билан Япония ўртасида дўстлик, ҳурмат ва ишонч асосида ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қаратган шахсий эътибори ва кўмаги учун самимий миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Япония императори Акихито 30 йиллик ҳукмронликдан кейин тахтдан воз кечди. Шу билан “Хэйсей” ҳукмронлик даври ҳам якунланди.
LiveБарчаси