Япония императори тахтдан воз кечди

Олам

image

Бугун, 30 апрель куни Япония Бош вазири Синдзо Абэ мамлакат императори Акихито тахтдан воз кечганини эълон қилди.

Акихито миллатга хайрлашув нутқи билан мурожаат йўллаган.

Тахтдан воз кечганлик маросими Токиодаги император саройининг “Сэйдэн Мацу-но-ма” залида ўтказилади. Барча телеканаллар уни тўғридан-тўғри эфирда намойиш қилади.

Маросим ўтказиладиган жойга солномаларда ёзилганидек биринчи император Дзиммуга тегишли бўлган қилич, яшма тоши, шунингдек, Япония императори ва давлат мухри келтирилган.

Залда 300 нафарга яқин одам бўлади. Жумладан, монархнинг ўзи ва турмуш ўртоғи, тахт вориси шаҳзода Нарухито рафиқаси билан ҳамда император оиласининг бошқа аъзолари ва ҳокимиятнинг уч бўғини вакиллари.

Акихито 30 йил давомида Япония императори вазифасини бажарган. Японияда 200 йилдан бери илк бор император тахтидан воз кечди. Сўнгги бор 1817 йилда император Кокаку тахтдан воз кечганди.

Акихитонинг истеъфога чиқиши билан мамлакатда 1989 йил 8 январдан бери давом этган Хэйсэй (тинчликка эришиш) эраси ниҳоясига етди ва янги Рэйв (уйғунлик ёки гуллаб яшнаётган дунё) эраси бошланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Акихито

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг