Мирзиёев Индонезия Президентига таъзия билдирди

Олам

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия раҳбари Жоко Видодога таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Индонезиянинг Маланг шаҳридаги “Канжурахан" футбол стадионида юз берган тартибсизликлар оқибатида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани муносабати билан Индонезия Президенти Жоко Видодога таъзия билдирди.

Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез орада шифо топишини тилаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезиянинг Маланг шаҳридаги стадионда футбол ўйини ортидан юз берган тартибсизликларда камида 127 киши ҳалок бўлгани, 180 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made