Индонезияда футболдаги тўполонда 127 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
02 Октябрь 2022
24083Индонезиянинг Маланг шаҳридаги стадионда футбол ўйини ортидан юз берган тартибсизликларда камида 127 киши ҳалок бўлди, 180 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги полицияга таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, мағлубиятга учраган томон мухлислари ўйиндан кейин майдонга чиқишган, полиция ходимлари эса уларни тинчлантириш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Оқибатда одамлар газ туфайли нафас олишда қийналган.
Шундан сўнг, бу оломонда ваҳима келтириб чиқарган. Мухлислар тарқала бошлаши эса тиқилинч, тартибсизликларга сабаб бўлган. Оқибатда кўплаб одамлар йиқилиб, оломоннинг оёғи остида қолган.
Индонезия футбол ассоциацияси раҳбари воқеа муносабати билан ҳамдардлик билдирган ва ассоциация воқеани текшириш учун гуруҳ тузганини билдирган. Шунингдек, у мусобақанинг бир ҳафтага тўхтатилишини эълон қилган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси