Мирзиёев Имомали Раҳмонни Ўзбекистонга таклиф қилди

Жамият

image

Бугун, 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Дастлаб давлат етакчилар муқаддас Рамазон ҳайити билан бир-бирини самимий қутлаб, мамлакатларнинг биродар халқларига тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик ва равнақ тилаган.

Суҳбат давомида, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. Олий даражадаги музокаралар якунида қабул қилинган битимлар ва эришилган келишувларнинг амалга оширилиши батафсил муҳокама қилинган.

Амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳалари ва бошқа йўналишларда устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.

Президентлар ҳудудлар ўртасидаги фаол мулоқотларни ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш зарурлигини таъкидлаган. Ўзаро лойиҳалар ва кўп қиррали ҳамкорлик дастурларини жадаллаштириш учун икки мамлакат ҳукуматлари даражасида мунтазам учрашувлар ўтказиш ва мувофиқлашувни кучайтириш муҳим экани қайд этилган.

“Бундан ташқари, минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек ишонч ва дўстлик руҳида ўтда”, дейилади хабарда.

Тожикистон Президенти матбуот хизматига кўра, Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонни Ўзбекистонга таклиф қилган. Ташрифнинг аниқ вақти ҳали келишилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг