Мирзиёев илк бор “Толибон” расмийсини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 11 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирларида иштирок этаётган “Толибон” муваққат ҳукуматида саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизийни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида вазир Ўзбекистон етакчисига “Толибон” раҳбариятининг самимий саломини етказди. Савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика, энергетика ва аграр соҳаларда, шунингдек, геология-қидирув ва фойдали қазилмалар борасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзбекистон раҳбари иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, “Ҳайратон” саноат марказини тез фурсатда барпо этиш, у ерда фармацевтика, мебелсозлик, тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш қувватларини жойлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Трансафғон темирйўли ва “Сурхон - Пули-Хумри” электр узатиш линиясини қуриш каби йирик минтақавий инфратузилма лойиҳалари қўллаб-қувватланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг