Мирзиёев ИҲТ доирасида Энергетика вазирлари кенгашини тузишни таклиф қилди
Жамият
−
09 Ноябрь 2023
3583Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 9 ноябрь куни бўлиб ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида Энергетика вазирлари кенгашини таъсис этишни таклиф қилди.
Унинг қайд этишича, миллий энергетика стратегияларини уйғунлаштириш, минтақалараро энергия ресурсларини узатиш тармоқларини ривожлантириш, “яшил” энергетика технологияларини кенг жорий этишнинг аҳамияти ошмоқда.
“Биз Ташкилотнинг энергетика соҳасида ҳамкорлик стратегиясининг асосий йўналишларидан бири бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқдамиз. 2030 йилгача 25 гигаватт қувватдаги қайта тикланувчи энергия манбаларини яратишни ва балансимизда уларнинг улушини 40 фоизга етказишни мақсад қилганмиз. Шу йилнинг ўзида 2 гигаватт қувватдаги йирик шамол ва қуёш электр станцияларини ишга туширяпмиз”, дейди Ўзбекистон раҳбари.
У, шунингдек, Ўзбекистон “яшил водород” ишлаб чиқариш соҳасида ҳам илк қадамларни қўяётганини урғулади.
“Ушбу йўналишларда барча давлатлар билан очиқ мулоқот ва тажриба алмашишга тайёрмиз”, дейди Мирзиёев.
Шу муносабат билан ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилиш ва ишларни тизимли асосда олиб бориш учун Ташкилот доирасида алоҳида Энергетика вазирлари кенгашини таъсис этишни таклиф қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь