Мирзиёев Гуандун музофоти партия қўмитаси котиби билан учрашди

Жамият

image

Пекин шаҳридаги тадбирлар дастури якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга кеча, 24 январь куни Гуандун музофотидаги Шэньчжэнь шаҳрига етиб борган эди. Бугун, 25 январда эса музофот партия қўмитаси котиби Хуан Куньмин билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Гуандун музофоти билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни, энг аввало, юқори технологик тармоқларда кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилган.

Саноат кооперациясини чуқурлаштириш, шу жумладан Гуандуннинг етакчи компаниялари учун Ўзбекистон ҳудудларида ихтисослаштирилган юқори технологик парклар ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, гуманитар алоқалар ва ишбилармонлик алмашинувларини фаоллаштириш мақсадида IT таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш ва тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев Хитойга сафарининг иккинчи кунида Ўзбекистон-Хитой инвестиция форумида иштирок этиши, ХХР етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Гуандун Хитойнинг энг ривожланган ҳудудларидан бўлиб, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб 10 фоизини шакллантиради ва бу кўрсаткич бўйича етакчилик қилади. Музофот Ўзбекистон ҳудудларининг энг йирик иқтисодий шеригидир.

Шэньчжэнь шаҳри эса Хитойнинг аҳоли сони бўйича учинчи шаҳри ҳамда Гуандун музофотидаги махсус иқтисодий ҳудуддир. Технологиялар, тадқиқотлар, ишлаб чиқариш, бизнес ва иқтисодиёт, туризм ва транспорт борасида глобал марказлардан бири, контейнерли юклар билан ишлаш қуввати бўйича дунёдаги тўртинчи денгиз портидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг