Мирзиёев Германия Президентига таъзия йўллади
Жамият
−
21 Декабрь
7192Президент Шавкат Мирзиёев Германиянинг Магдебург шаҳрида юз берган фожиа оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Франк-Вальтер Штайнмайерга таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез орада шифо топишини тилаган.
Маълумот учун, кеча, 20 декабрь куни Германиянинг Саксония-Ангальт федерал ери пойтахти Магдебург шаҳрининг марказида жойлашган Рождество ярмаркасида BMW катта тезликда оломонни босиб кетганди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган. 60 дан ортиқ одам жароҳатланган. Турли даражадаги жароҳатлар олганлар сони 60 дан 80 кишигача етган. “Volksstimme” эса 11 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди, лекин бу маълумот расмий манбалар томонидан тасдиқланмади. Саксония-Ангальт ҳукумати вакили “Tagesschau” билан суҳбатда ушбу воқеани террор ҳужуми деб атади, аммо расмий баёнотлар ҳозирча берилмаган. Фожиа жойига федерал ер бош вазири Райнер Хазелофф етиб борган ва ушбу воқеани “даҳшатли ҳодиса” деб таърифлаган. Ҳодиса юз бергач, Рождество ярмаркаси дарҳол ёпилган ва шаҳар марказидаги трамвайлар ҳаракати тўхтатилган. Магдебург полицияси ҳайдовчининг якка ҳаракат қилганми ёки йўқлиги ҳали аниқланмаганини маълум қилган. Ҳодиса сабаблари номаълум бўлиб қолмоқда.
LiveБарчаси