Мирзиёев Франция Миллий йиғинига борди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи давом этмоқда. Давлат раҳбари бугун, 22 ноябрь куни Париждаги Бурбон саройида Франция Миллий йиғини раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашув ўтказди.

Парламентлар ўртасидаги ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётни янада демократлаштириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Франция Миллий йиғини раҳбари Ўзбекистонда, шу жумладан парламентаризмни ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, гендер тенгликни илгари суриш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли демократик янгиланишларнинг боришини юксак баҳолади.

Гендер тенгликни таъминлаш жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон бу борада катта муваффақиятларга эришгани, унда хотин-қизлар қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият идораларида, тадбиркорлик ва ижтимоий соҳада муносиб ўрин эгаллаётгани қайд этилган.

2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда илк бор жаҳон парламентлари етакчи аёлларининг 14-саммити ўтказилди. Етакчи аёлларнинг ролини ошириш тўғрисида Тошкент декларацияси қабул қилинди.

Учрашувда ўлим жазосини бекор қилиш, инсон ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, экологик муаммоларни ҳал этиш тўғрисидаги нормалар ва бошқа муҳим қоидаларни мустаҳкамлаб қўйиш кўзда тутилган конституциявий ислоҳотни амалга оширишга тайёргарлик борасидаги асосий ёндашувлар муҳокама қилинган.

Парламентлараро дўстлик гуруҳининг учрашувларини ўтказиш, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши, Европа Парламенти, Парламентлараро иттифоқ, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси доирасидаги ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинган.

Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди. Шунингдек, Франция Миллий йиғини раисини ўзи учун қулай вақтда ташриф билан Ўзбекистонга боришга таклиф этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг