Мирзиёев Эрдўғаннинг одамини қабул қилди 

Жамият

image

Бугун, 2 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев  Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. 

Қайд этилишича, Туркия делегацияси таркибида учрашувда савдо вазири Меҳмет Муш ҳамда транспорт ва инфратузилма вазири Одил Қораисмоилўғли ҳам иштирок этган. 

“Олий даражада эришилган келишувлар доирасида мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди”, дейилади хабарда. 

Туркия делегацияси таркибида учрашувда савдо вазири Меҳмет Муш ҳамда транспорт ва инфратузилма вазири Одил Қораисмоилўғли қатнашган.

Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Учрашув аввалида вазир Мавлуд Чавушўғли давлат раҳбарига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган. Туркия томони Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва сиёсий янгиланишлар дастурини, шунингдек мамлакатнинг, энг аввало, минтақада дўстлик, яхши қўшничилик ва ишонч муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган ташқи сиёсатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани алоҳида таъкидланган.

Томонлар Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг кўламли стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб, амалий ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этган.

Ўзаро савдо ва инвестициялар кўрсаткичлари жадал суръат билан ўсиб бормоқда, фаол гуманитар алмашинувлар давом этмоқда.

Улкан ҳамкорлик салоҳиятидан, шу жумладан ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш орқали самарали фойдаланишга қаратилган Ўзбекистон ва Туркия етакчиларининг келишув ва қарорларини амалга оширишга алоҳида эътибор берилган.

Савдо, инвестициялар, инновациялар, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳаларида қўшма кооперация лойиҳалари ва дастурларини тезлаштириш муҳимлиги қайд этилган.

Давлат раҳбари юқори мартабали меҳмонларни Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирларининг биринчи учрашуви муваффақиятли ўтказилгани билан табриклаган.

Минтақавий кун тартиби, шу жумладан Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик таъминланишига кўмаклашиш ҳамда жорий йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан фикр алмашилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 август куни Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Тошкентга келди. У “Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия” мулоқот форматининг биринчи йиғилишида иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг