Мирзиёев Эрдўған билан келишиб олди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 11 август куни Туркия Республикаси Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилиб, Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгаши илк йиғилишига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш масаласида келишиб олдилар. 

Президентлар раислигида бўлиб ўтадиган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгаши илк йиғилиши қачон ўтказилиши аниқ эмас. Аммо йиғилиш Анқарада бўлиб ўтади. 

Президентлар ўзаро мулоқот давомида бир-бирларини Қурбон ҳайити билан қутлаганлар. 

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5-6 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркиянинг Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Стратегияни режалаштириш гуруҳининг биринчи йиғилиши ҳамда Туркиянинг дунёдаги элчиларининг ўн биринчи конференциясида иштирок этиб, мамлакат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қабулида бўлган эди. 

Президентларнинг телефон мулоқоти чоғида Ўзбекистон делегациясининг фахрий меҳмон сифатидаги иштироки юқори баҳоланди.

Суҳбатда турли йўналишларда имзоланган битим ва лойиҳалар, эришилган ўзаро манфаатли келишувларни тўлиқ рўёбга чиқариш ва алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича томонларнинг интилиши қатъий ва муштарак эканлиги таъкидланган. 

Дўстона ва очиқ руҳда кечган мулоқотда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, бўлажак икки томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашига Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг 2018 йилнинг 30-31 март – 1 апрель кунлари Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи давомида икки мамлакат раҳбарлари томонидан асос солинган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Туркия Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made