Мирзиёев Бўстондаги янги тўқимачилик корхонаси билан танишди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 1 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Андижонга борди. Давлат раҳбарининг ташрифи Бўстон туманидан бошланди. Президент туманда янги ишга туширилган тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Корхона учун умумий қиймати 113 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида бино барпо этилиб, Туркиядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. Бу ерда эркаклар, аёллар ва болалар учун 50 турдан ортиқ, йилига 1 миллион 200 минг дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Мингга яқин маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди.

Корхона маҳсулотларининг асосий қисми экспортга йўналтирилган. Йиллик экспорт ҳажми 4 миллион доллар бўлиши мўлжалланган.

“Бу корхонага замин яратаётганимизда бугунгидай бўлиб кетишига кўпчилик ишонмаганди. Бўстон иқтисодий жиҳатдан орқада қолган туманлардан эди. Мана шундай корхоналар очилиб, одамларимиз даромад топаётгани қувонарли. Буни давом эттириб, иш ўринларини кўпайтиришимиз керак”, деди давлат раҳбари.

Шу ернинг ўзида касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ўқув маркази ташкил этилган. Унда ҳудуддаги ишсиз фуқаролар ҳунар ўрганиб, ўз йўлини топмоқда. Жумладан, яқинда 200 нафар эҳтиёжманд хотин-қиз касбга ўқитилиб, ишга олинди.

Маълум қилинишича, Президент улар билан суҳбатда аёлнинг билимли, ҳунарли бўлиши оиланинг катта ютуғи эканини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг