Мирзиёев бугун Самарқандга боради
Жамият
−
25 Ноябрь 6145 1 дақиқа
Бугун, 25 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига боради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, Мирзиёев халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказади. Шунингдек, вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат ва ижтимоий соҳа ривожи билан танишиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Тошкентдаги экологик вазият бўйича фармон чиқарганди.