Мирзиёев Байденга ҳамдардлик билдирди
Жамият
−
02 Октябрь 2022
16695Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байденга таъзия билдирди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг жануби-шарқий штатларида юз берган кучли “Иэн” тўфони оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий талафотлар кўрилгани муносабати билан АҚШ Президенти Жозеф Байденга таъзия йўллаган.
Президент тўфон оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилаб қолган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Флорида штатида содир бўлган “Иэн” тўфони қурбонлари сони 42 кишига етганди.
“Иэн” тўфони 28 сентябрь куни Флорида штатининг жануби-ғарбий қирғоқларига зарба берди ва кенг кўламли вайронагарчилик ва сув тошқинларига сабаб бўлди, 2,5 миллиондан ортиқ истеъмолчини “свет”сиз қолдириб, телекоммуникация тармоқлари ва аэропортлар ишини тўхтатиб қўйди. 29 сентябрда Флорида губернатори Рон ДеСантис довулдан кўрилган зарарни “тарихий” деб атади ва маҳаллий дарёлардан бирининг тошиб кетишини ҳар беш юз йилда бир марта содир бўладиган ҳодиса деб таърифлади.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси