Мирзиёев Албания раҳбари билан ҳам учрашди
Олам
−
24 Сентябрь 2715 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг олий даражадаги ҳафталиги тадбирларида иштирок этиш доирасида Албания Президенти Байрам Бегай билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.
Икки томонлама муносабатларни, шу жумладан, сиёсий мулоқот ва иқтисодий ҳамкорлик механизмларини яратиш орқали сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга ўзаро қизиқиш билдирилган.
Савдо ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, аграр ва озиқ-овқат саноати, транспорт ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилган.
Етакчилар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев АҚШ раҳбари Дональд Трамп, Жанубий Корея Президенти Ли Чже Мён ҳамда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан музокаралар ўтказганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь