Мирзиёев ҳокимларга ҳар ойда халққа ҳисобот беришни топширди

Жамият

image

Ўзбекистондаги вилоят ва туман ҳокимларига оммавий ахборот воситалари орқали қилинган ишлар бўйича халққа ҳисобот бериш топширилди.  Бу ҳақда бугун, 14 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

“Ислоҳотларимизнинг остонаси бўлган ҳар бир маҳаллага Янги Ўзбекистон нафасини олиб кириш, энг аввало, “маҳалла еттилиги”нинг ягона жамоа бўлиб ишлашига бевосита боғлиқ”, деди давлат раҳбари.

Шу боис, маҳалла раиси бошчилигидаги “еттилик”нинг ҳар бир вакили ўзига масъулият олиб, юқорида қўйилган вазифалар ижроси бўйича мурожаат билан чиқиб, бир йиллик дастурини аҳолига эълон қилиши муҳимлиги таъкидланди.

Вилоят ва туман ҳокимлари ҳам ҳар бир маҳалла кесимида қиладиган ҳар ойлик ишларини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиб, одамларга мурожаат йўллайди. Ҳар ойда маҳалла аҳолиси билан бевосита учрашиб, оммавий ахборот воситалари орқали қилинган ишлар бўйича халққа ҳисобот бериш топширилди.

Йиғилиш давомида ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, маҳалла раислари билан мулоқот қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев ҳоким маҳалла

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг