Мирзиёев Ҳиндистон Президенти ва Бош вазирини табриклади
Жамият
−
15 Август 2022 8102 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модини ушбу мамлакат мустақиллигининг 75 йиллиги муносабати билан табриклади.
Қутловларда, жумладан, сўнгги йилларда Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклиги барча устувор соҳаларда изчил кенгайиб бораётгани қайд этилиб, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳамкорлигимиз келгусида ҳам дўст халқларимиз манфаатлари йўлида тараққий этиб боришига ишонч билдирилган.
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон халқига тинчлик, равнақ ва фаровонлик тилаган.
Маълумот учун, Ҳиндистон 1947 йил 15 августда Буюк Британиядан мустақилликка эришган. Бу йил мамлакат мустақиллигининг 75 йиллигини нишонламоқда.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель