Мирзиёев ҳам Ғалаба паради учун Москвага боради
−
06 May 2024 16821 1 minute
9 май куни бўлиб ўтадиган Ғалаба парадининг фахрий меҳмонлари орасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бўлади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган ҳарбий параднинг фахрий меҳмонлари – Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон етакчиси Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон , Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Куба Президенти Мигель Диас-Канел Бермудес, Лаос Президенти Тонглоун Сисулит, Гвинея-Бисау Республикаси Президенти Сисоку Эмбало бўлиши кутиляпти.
“Путин билан биргаликда давлат раҳбарлари Номаълум аскар қабрига гул қўйиш маросимида ҳам қатнашади”, дейилади хабарда.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November