Юнусободда кўп йиллик дарахтлар кесиб кетилди

Жамият

image

Кеча ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани 12-мавзедаги 25-уйнинг орқа томонида кўп йиллик дарахтлар ноқонуний равишда кесилиб, юк машиналарига ортиб кетилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, бу ердаги дарахтлар ноқонуний равишда кесилган. Бу ишни амалга оширган давлат рақами 01/ G 365 HA бўлган автотранспорт эгаси воқеа жойидан зудлик билан ғойиб бўлган. Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси қидирув бўлими томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида автотраспорт воситаси ушланиб, вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган. Маълум бўлишича, ушбу қонунбузарлик фуқаро З.Солиев томонидан амалга оширилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарорига асосан ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Дарахт

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг