Миразизбек Мирзаҳалилов ҳам Токио олимпиадасига лицензияни қўлга киритди

Спорт

image

Иорданияда ўтган бокс бўйича Токио-2020 лицензион турнирининг кечки дастури ўзбекистонлик Миразизбек Мирзаҳалилов (-57 кг) чорак финал жангини ўтказди.

Мирзаҳалилов ярим финал йўлида гонгконглик Синг Ю Цони мағлуб этиб, Токио Олимпиадасининг йўлланмасини йўлга киритди. 

Қайд этилишича, бу Ўзбекистон делегациясининг Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритган йигирманчи йўлланмаси бўлган.

Кечки дастур доирасида рингга кўтарилган қизлар Турсуной Раҳимова(-51 кг) ва Райҳона Қодирова (-60 кг) имкониятни бой бериб қўйди. Бироқ Раҳимованинг вазн тоифасида 6 та йўлланма ўйналиши унинг лицензия учун курашиш имконияти мавжудлигини англатади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал боксчилар Санжар Турсунов, Бобоусмон Батуров, Баҳодир Жалолов, Шаҳобиддин Зоиров, Элнур Абдураимов Токио олимпиадасига лицензияни қўлга киритган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Токио-2020 Миразизбек Мирзаҳалилов

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг