Минскда яна намойишлар бошланди (фоторепортаж)

Олам

image

Минскда яна намойишлар бошланди. Бугун, 25 октябрь куни Беларусь мухолифатининг мингдан ортиқ тарафдорлари Минск марказидаги Мустақиллик майдонида мухолифатнинг мавжуд Ҳукуматга қўйган “ультиматум"и муддати тугаши муносабати билан норозилик митингига йиғилишди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

Одамлар оқ-қизил-оқ норозилик рамзлари остида туриб, "Яшасин Беларусь!", деб бақирмоқда. 

Фото: TUT.BY

Куч ишлатар тузилмаларнинг кўплаб ходимлари ушбу ҳудудда тўпланган, аммо ҳозиргача улар рухсатсиз ҳаракатлар ўтказилишига халал бермаяпти. 

Фото читателя TUT.BY

Аслида мухолифат Мустақиллик кўчасида тўпланиш ҳақида эълон берганидан кейин куч ишлатар тузилмалар унга туташ кўчаларни, жумладан Минск марказини ёпишга киришган эди. 

Фото: TUT.BY

Хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратура жойлашган кўчада ҳам тўпланган. Ғалаба хиёбони Минск-Аренадан марказга қараб тўсиб қўйилган. Опера ва балет театри яқинидаги боғда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг мобил гуруҳлари жойлашган. 

Фото от читателя

Анъанага кўра, махсус ускуналарнинг колоннаси Мустақиллик саройи яқинидаги Президент Александр Лукашенконинг қароргоҳига йўналтирилади.  

Фото: t.me/NavaPolack

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, намойишчилар туманлардан марказга қараб ҳаракатлана бошлаган. Намойишчилар "Ишонамиз, қўлимиздан келади, биз ғалаба қозонамиз", деб ҳайқирмоқда.  Хавфсизлик ходимлари ҳозирча ҳеч қандай чоралар кўрмаган. Намойишчилар саф тортган Ғалаба хиёбонига кетма-кет ОМОН гуруҳлари ўтирган автобуслар етиб келган. Мустақиллик майдонига махсус техника, шу жумладан "Рубеж" автомашиналари ҳам етиб борган. 

Фото от читателя

Фото: TUT.BY

Эслатиб ўтамиз, бугун, 25 октябрь куни Светлана Тихановская бошчилигида мухолифат лидерлари Лукашенкога нисбатан эълон қилган “ультиматум” муддати бугун ниҳоясига етади. “Ультиматум” қуйидаги уч талабдан иборат:

•    Лукашенко истеъфо бериши;
•    халққа нисбатан зўравонликлар тўхтатилиши; 
•    100 нафар сиёсий маҳбусларнинг озод қилиниши.

Фото: TUT.BY

Маълумот ўрнида, Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган 9 августдан кейин бир қатор намойишлар бўлиб ўтди. Уларда сайловни қайта ўтказиш талаб қилинди. Беларусь Президенти эса қайта сайлов ўтказиш учун Конституцияга ўзгартириш киритиш кераклигини айтяпти.

Лукашенконинг сайловдаги асосий рақиби Светлана Тихановская сайловдан бир неча кун ўтгач, Литвага кетишга мажбур бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Минск намойишлари

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар