АҚШда футбол матчи фожиали якунланди
Олам
−
31 Август 2019
6093АҚШнинг Алабама штатида мактаб футбол жамоалари ўртасидаги ўйин фожиали якунланди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.
Отишма кеча, 30 август куни Мобил шаҳри Лэдд-Пибл стадионидаги футбол матчидан кейин юз берган отишма натижасида икки киши ҳалок бўлган. Ҳодисада 15-18 ёшлардаги 10 нафар бола жабрланиб, шифохонага ётқизилган. Жароҳатланганларнинг 5 нафари оғир аҳволда.
Полиция ҳодисага алоқадорликда гумон қилиб, икки кишини қўлга олган. Уларнинг исми ҳозирча аниқланмаган.