Миллий гвардиянинг пойтахт бошқармасига янги бошлиқ келди

Жамият

image

Тошкент шаҳар бўйича Миллий гвардия бошқарма бошлиғи Отамурод Аҳмедов соғлиғи туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи билан полковник Мирзаакбар Мадаминович Мадумаров Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. 

Маълумотларга кўра, тайинловга қадар полковник Мадумаров Миллий гвардия тасарруфидаги Жамоат тартибини сақлаш бўйича бригада командири лавозимида фаолият юритиб келган.

Расман тасдиқланмаган хабарларга кўра, Отамурод Аҳмедовнинг лавозимидан озод этилишига 25 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да чет эллик хонанда Jah Khalib’нинг концерт дастури олдидан катта тартибсизлик юзага келгани, сохта чипталарга чув тушган юзлаб фуқаролар ва Миллий гвардия ходимлари ўртасида келишмовчилик чиққани сабаб бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий гвардия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made