Миллионлаб хитойликнинг карантинга олинишига вируснинг янги мутацияси сабаб бўлиши мумкин – Bloomberg
Саломатлик
−
21 Май 2020
9343Аввалроқ, Хитойнинг шимоли-шарқида 108 миллиондан зиёд одам карантинга олингани ҳақида хабар берилган эди. Хитойлик шифокорлар, мамлакатнинг ушбу минтақасидаги касалланганларда аниқланаётган вирус, Ухандага аниқланган дастлабки вирусдан фарқ қилишини таъкидлашмоқда. Бу ҳақда кеча, 20 май куни “Bloomberg“ нашри хабар қилди.
Мутацияга учраган деб ҳисобланаётган вируснинг хавфли томони шундаки, унинг яширин даври аввалгисиникидан кўра 1-2 ҳафтага узоқроқ. Бунда вирус юқтириб олганда касаллик аломатлари 14-28 кун оролиғида маълум бўлади.
“Касалланган беморларда ҳеч қандай аломатлар аниқланмаслиги вирусни янада кенгроқ тарқалишига имкон беради“, дейди юқори малакали шифокор Цю Хайбо,
Аммо маълумотлар шуни кўрсатадики, вируснинг қандай пайдо бўлиши борасида аниқ бўлмаган ноаниқликлар ҳукуматларнинг касаллик тарқалишини тўхтатиш ва иқтисодиётини қайта жонлантириш бўйича ҳаракатларига тўсқинлик қилмоқда. Хитой глобал миқёсда касалликни аниқлаш ва синовдан ўтказишнинг энг кенг қамровли режимларидан бирига эга. Шу имконияти билан бирга касалликни янги авж олишини сақлаб қолиш учун курашмоқда.
Цюнинг таъкидлашича, шифокорлар шимоли-шарқий ҳудуддаги беморларнинг асосан ўпкалари зарар кўраётганини пайқашган. Ухандаги беморларда эса юрак, буйрак ва ичак сингари аъзолар зарарланиши қайд этилар эди.
“Расмийларнинг фикрига кўра, вирус Россияда мутацияга учраган. Генетик кетма-кетлик шимоли-шарқий минтақа ва Россиядаги ҳолатлар ўртасида мосликни кўрсатди“, дейди Цю.
Шимолий-шарқий провинсияларда қатор карантин чекловлари қайта ўрнатилди. Хусусан, йўлларнинг ёпилиши, поездлар қатновининг тўхтатилиши, мактабларнинг ёпилиши ва тураржой биноларининг изоляцияси шулар жумласидандир.
“Одамлар вирусни авжи ўтди, деб ўйламасликлари ва ўзларини ҳимоя қилишда давом этишлари керак. Эпидемия узоқ вақт давом этиши мумкин“, дейди юқумли касалликлар бўйича катта шифокор Ву Аньхуа.