Миллатлар лигаси: Испания ўз уйида Португалияни мағлуб этолмади

Спорт

image

Кеча, 2 июнь Миллатлар лигаси1-тур баҳслари доирасида, Испания терма жамоаси ўз майдонида Португалияни қабул қилди. Учрашувда ҳисоб 25-дақиқага келиб, Алваро Мората томонидан очилди. Шундан сўнг ўйиннинг катта қисмида шу ҳисоб ўзгармай турди. Португалия асосан ҳимоявий футбол намойиш қилиб, ўз омадини қарши ҳужумлардан излади. Ниҳоят ўйиннинг 82-дақиқасида Рикардо Орта қанотдан оширилган тўпни дарвозага жойлаб, Португалияни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Португалия терма жамоасининг асосий юлдузи Криштиану Роналду ушбу учрашувни захира ўриндиғидан бошлади ва 62-дақиқада ўйинга қўшилди.

Миллатлар лигаси 1 тур: Испания – Португалия 1:1
Голлар: 1:0 – 25 Мората, 1:1 – 82 Рикарду Орта.

Испания: Унаи Симон, Аспиликуета, Лёренте, Пау Торрес, Алба, Бускетс, Солер (Коке, 63), Гави (Лёренте, 81), Сарабия, Мората (де Томас, 70), Ферран Торрес (Олмо, 63).

Португалия: Диогу Кошта, Жоау Канселу, Пепе, Данилу Перейра, Геррейру, Моутинью (Рубен Невеш, 46), Бруну Фернандеш (Матеуш Нунеш, 81), Бернарду Силва, Отавио (Роналду, 62), Андре Силва (Гедеш, 62), Рафаел Леау (Рикарду Орта, 72).

Огоҳлантиришлар: Сарабия (36), Моутинью (38), Бернарду Силва (39), Лёренте (72), Матеуш Нунеш (83), Бускетс (90), Пепе (90).

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Миллатлар лигаси

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг