Миллатчилик қурбони Қобилжон дафн этилди (видео)
Олам
−
18 Декабрь 10448 2 дақиқа
Россиянинг Одинцово шаҳри Горки-2 посёлкасидаги мактабда ваҳшийларча ўлдирилган 10 яшар Қобилжон Алиевнинг жасади бугун, 18 декабрь куни эрталаб Тожикистондаги уйига олиб келинди ва видолашув маросими учун Шаҳринав туманидаги Аджам қишлоғига, қариндошининг уйига кўчирилди.
Кучли ёғингарчиликка қарамай, Тожикистоннинг бир нечта ҳудудларидан кўплаб одамлар видолашув маросимида иштирок этди. Жаноза маросими Шаҳринав туманидаги Акрам Ҳасанов жамоати Аджам қишлоғидаги масжидда бўлиб ўтди.

Қобилжон Алиевнинг жанозаси Тожикистон муфтийси Саидмукаррам Абдулкодирзода бошчилигида ўқилган.
Марҳум болакай қабристонда отасининг қабри ёнига дафн этилган.

17 декабрь куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Одинцовонинг Горки-2 қишлоғидаги Успенский ўрта мактабида тўртинчи синф ўқувчисининг ўлдирилишини қоралади. Вазирлик республика фуқароси бўлган боланинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 16 декабрь куни эрталаб 15 ёшли тўққизинчи синф ўқувчиси мактабга пичоқ билан бостириб кирди. У қўриқчи ва тўртинчи синф ўқувчисини пичоқлаб, болани ўлдирди. Тергов қўмитаси Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси (қотиллик) ва Россия Жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисми, 105-моддаси 2-қисми (икки ёки ундан ортиқ одамни ўлдиришга уриниш) бўйича жиноий иш қўзғатди. Тергов қўмитаси ҳибсга олинган 15 ёшли ўсмир сўроқ пайтида айбини тан олганини, жиноятга тайёргарлик кўриш ва тафсилотларни ҳам баён қилганини маълум қилди.
Ҳужумни уюштирган 15 ёшли Тимофей К. исмли бола қўлга олинган. Унинг телефонидаги галереяда селфилар ва ҳалок бўлган мактаб ўқувчисининг сурати аниқланган. Шунингдек, ўсмир экстремистик иқтибослар ва ўнг радикал ташкилотлар номлари билан безатилган ўз каскасини ҳам суратга олган. Хусусан, каскада “Sygaown” сўзи ёзилган бўлиб, бу 2022 йилда АҚШда содир этилган оммавий отишмага ишора ҳисобланади.
Live
Барчаси