Миланлик ишқибозлар ПСЖ мухлисларига ҳужум қилди
Спорт
−
07 Ноябрь 2023
3244“Милан” клубининг 50 га яқин мухлиси Италия клубининг ПСЖ билан Европа Чемпионлар лигасидаги ўйини олдидан Франция клуби мухлисларига ҳужум қилди. Бу ҳақда “Corriere della Sera” хабар бермоқда.
Манбага кўра, ҳолат 7 ноябрга ўтар кечаси содир бўлган. Милан мухлислари пиротехника воситаларидан, жумладан тутунли бомбалардан фойдаланган.
Воқеа жойида полиция ходимлари бўлмаган. Ҳудудга можарони ҳал қилиш учун ҳуқуқ-тартибот ходимлари етиб келишига 10 дақиқа керак бўлган.
Воқеа вақтида ПСЖнинг 34 ёшли мухлиси оёғига икки марта пичоқ билан жароҳат етказилган. Яна икки мухлис юзидан жароҳат олган, қолганлари эса тез ёрдам машиналарида олиб кетилган. Ҳолат вақтида икки нафар полициячи ҳам яраланган.
Маълумот учун, 8 ноябрга ўтар кечаси “Сан-Сиро” стадионида ЕЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган “Милан” – ПСЖ учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув соат 01:00 да бошланади.
“Милан” ва ПСЖ жамоалари ўрин олган “F” гуруҳида “россонерилар” 3 та ўйиндан сўнг бор-йўғи 2 очко билан турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда. Парижликлар 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур учрашувида ПСЖ “Милан”ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь