“Милан” “Челси” вингерини нишонга олди

Спорт

image

Италиянинг “Милан” клуби “Челси” футболчиси Жоау Феликс трансферини амалга оширмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио ўз Х саҳифасида маълум қилди.

Ди Марционинг сўзларига кўра, “Милан” “Челси” вингери Феликсни ижарага олмоқчи. Бу трансферга клуб мураббийи Сержиу Консейсаунинг ўзи қизиқмоқда. “Россонерилар” “Манчестер Юнайтед”дан Маркус Решфордни сотиб ололмаслик эҳтимоли сабаб, “аристократлар” футболчисини қўлга киритмоқчи. Таъкидланишича, Лондон клуби португалиялик футболчини ижарага бермоқчи эмас. 

Маълумот ўрнида, Феликс 2023 йилда лондонликлар сафига келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган. Португалиялик футболчи жорий мавсум клуб таркибида барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 та ассист қайд этди. 25 ёшли Феликснинг нархи “Transfermarkt” порталида 30 миллион еврога баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Милан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг