“Милан” 16 йиллик омадсиз сериясига барҳам берди
Спорт
−
19 Апрель 2023
3075“Милан” клуби Европа Чемпионлар 1/4 финалида “Наполи”ни умумий 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнирнинг ярим финалига йўл олди.
Биринчи ўйин Миланда бўлиб ўтган ва мезбонларнинг минимал ғалабаси билан якунланган (1:0). Неаполда ўтказилган жавоб ўйинида дуранг қайд этилди - 1:1.
“Россонерилар” 2006/2007 йилги мавсумдан буён биринчи марта Европанинг энг нуфузли турнири кучли тўртлигига кирди. Ўшанда жамоа мусобақа финалига чиқиб, “Ливерпуль”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.
“Милан”нинг ярим финалдаги рақиби “Бенфика” (Португалия) ва “Интер” (Италия) қарама-қаршилигида аниқланади. Биринчи учрашувда “Интер” меҳмонда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
1/8 финал босқичида “Милан” икки ўйин натижасига кўра, минимал ҳисобда Англиянинг “Тоттенҳем” клубидан кучлироқ бўлиб чиқди.