Миграция агентлиги Украинадаги урушга жалб қилувчилардан огоҳлантирди
Жамият
−
24 Июль 2022
13786Ижтимоий тармоқда Ўзбекистон ва Қирғизистондан фуқароларни юқори маош эвазига Россияга ишга таклиф қилиш тўғрисидаги эълонлар тарқалмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу эълонлар расмий асосга эга эмаслигини билдириб, уларга ишонмасликни сўради.
“Мустақил журналистик суриштирувларда ушбу эълонлар орқали фуқароларни Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш асосий мақсад эканини маълум қилинмоқда. Шу муносабат билан, юртдошларимиздан хорижда иш таклиф этилаётган норасмий эълонларга ишонмасликни сўраймиз”, дейилади агентлик Матбуот хизмати тарқатган баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь