Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбариятига ҳукм ўқилди
Жамият
−
20 Август 2019
6621Кеча, 19 август куни Ташқи меҳнат миграциялари масаласи агентлигининг собиқ ходимларига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов хабар берди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида қуйидагиларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди
Равшан Иброҳимов (1966 йилда Андижон вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, оилали, муқаддам судланмаган, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи лавозимида ишлаган);
Улуғбек Назаров (1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, оилали, муқаддам судланмаган, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган);
Алижон Абдуллаев (1983 йилда Андижон вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, оилали, муқаддам судланмаган, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш масалалари департаменти Чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлганларни топиш ва рўйхатга олиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган);
Озод Мақсудов (1970 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, оилали, муқаддам судланмаган, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Жўнаб кетишдан олдинги мослаштириш ва ўқитиш маркази директори лавозимида ишлаган).
Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Ориф Қиличев раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари Х. Рихсиева ва Г. Қосимовадан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, Равшан Иброҳимов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 28,211-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари ва 278-2-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Улуғбек Назаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари, 278-2-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Алижон Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 28,211-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари, 278-2-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Озод Мақсудов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 28,211-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари ва 278-2-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.
LiveБарчаси