Мигрантларнинг Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари кўпайди
Олам
−
17 Декабрь 2021 4729 1 дақиқа
Жорий йилнинг учинчи чорагида Россиядан МДҲ давлатларига пул ўтказмалари бўйича олти йиллик рекорд янгиланди. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари пул ўтказмалари бўйича етакчи бўлди.
Россия Банкининг маълумотларига кўра, июль-сентябрь ойларида Россиядан МДҲ мамлакатларига тўлов тизимлари орқали трансчегаравий ўтказмалар 2,29 миллиард долларга етди. Бу сўнгги олти йилдаги рекорд кўрсаткич бўлиб, маблағлар ҳажми фақат 2015 йилнинг иккинчи чорагида кўпроқ бўлган – 2,31 миллиард доллар.
Қабул қилувчилар орасида Россия Федерациясидан 1,01 миллиард доллар (ўсиш 34,9 фоиз) ўтказилган Ўзбекистон етакчилик қилди. Кейинги ўринларни Тожикистон — 0,53 миллиард доллар (25,5 фоиз) ва Қирғизистон — 0,43 миллиард доллар (21,7 фоиз) эгаллади.
Ўсиш сабабларидан бири МДҲ давлатларидан мигрантлар оқимининг кўпайиши, биринчи навбатда, қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги ва бошқа тармоқларда ишчи кучи тақчиллигини тўлдириш учун Ўзбекистон ва Тожикистондан ишчи кучининг ташкилий олиб келиниши ҳисобига бўлди.
Live
Барчаси