Мигрантларни олиб кетаётган қайиқ чўкиб кетди. Қурбонлар бор.
Олам
−
15 Март
9002Туркиянинг Чаноққалъа вилоятида ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган резина қайиқнинг чўкиб кетиши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят губернатори Илҳом Оқтошга маълум қилди.
Олиб борилаётган қидирув-қутқарув ишлари учун Соҳил хавфсизлик қўмондонлиги ва бошқа муассасаларга тегишли самолёт, 2 вертолёт, учувчисиз самолёт, 18 та қайиқ ва 500 дан ортиқ ходим жалб этилган.
Губернатор резина қайиқнинг Эжеабат тумани қирғоқларида чўкиб кетганини ва ҳалок бўлганлардан 7 нафари болалар эканини билдирган. Қутқариб қолинган 4 нафар муҳожирлар ўзига келгандан сўнг, улар билан суҳбат ўтказилиши кўзда тутилган.
"Қайиқда қанча одам бўлгани ҳақида ишончли маълумот йўқ. Қурбонлар сонини аниқлашга ҳаракат қилмоқдамиз. Омон қолганлар билан суҳбат ўтказилмоқда. Баъзи бир қарама-қарши маълумотлар бор", деган Илҳом Оқтош.
Муҳожирлар Эжеабат туманидаги Буюк Кемикли Бурну манзилидан йўлга чиққан ва Грециянинг Самотраки оролига боришга ҳаракат қилган.
Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирларида Туркиянинг Измир вилоятининг Дикили туманида балиқчилар қайиғи чўкиб кетган ва оқибатда 3 киши ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси