Мигрантлар солиқ тўлаши керакми? Камбағалларга бош-қош вазирлик мулозими жавоб берди

Жамият

image
0:00
0:00
download

“Миллий тикланиш” партиясидан президентликка номзод Алишер Қодировнинг сайловчилар билан учрашувда хорижда ишлаётган мигрантлар ҳам Ўзбекистонга солиқ тўлаши кераклиги ҳақидаги таклифни илгари сурган эди. Қодировнинг ушбу таклифи айни кунларда ижтимоий тармоқларда трендга чиққан. 

QALAMPIR.UZ Қодировнинг ушбу айтган гапларига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг қандай муносабат билдиришига қизиқди. Холхўжаевнинг жавоби эса қуйидагича бўлди. 

“Бу фикрларни тўғри, деб айта олмайман. Ҳаммамизга маълумки, фуқароларимиз чет элда ишлаш учун одатда узоқ муддатга боришади. Яъни, 180 кундан узоқроқ муддатда бошқа юртда ишлашади. Амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ 180 кундан кўпроқ муддат чет элда бўлган фуқароларимиз юридик нуқтаи назардан норезидент ҳисобланишади ва солиқларни ишлаб топган даромадларидан ўша давлатда тўлашига тўғри келади. Икки давлат орасида солиққа тортиш тизимларини соддалаштириш нуқтаи назаридан бир давлатда тўланган солиқлар бошқа давлатда ҳам қабул қилинади. Яъни, фуқаро солиқни тўлаган ҳисобланади. 

Шундан келиб чиқадиган бўлсак, ўйлайманки, мигрантларимиз чет элда даромад олиб, ўша ернинг қонунчилиги бўйича солиқларни тўлашмоқда. Битта даромад учун икки марта солиқ сўралиши нотўғри фикр, деб ўйлайман”, дейди Саидқаҳҳор Холхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, Қодировнинг мигрантлардан ҳам солиқ ундириш кераклиги ҳақидаги гаплари ҳамон муҳокамалар марказида бўлиб турибди. Айримлар Алишер Қодировнинг бу гапларидан кейин унга овоз берувчилар сони кескин тушиб кетишини айтса, яна кимдир бу ҳам сайлов олдидан бир PR эканини таъкидламоқда. Хуллас, натижаларни сайловдан кейин кўрамиз.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

816

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг