МИБ ходимини калтаклаган фуқарога жазо тайинланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 21 май куни Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида Наманган шаҳар “Оби ҳаёт” МФЙ катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 219-моддаси 2-қисми билан айбланган Ф.И. га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Унга кўра судланувчи Ф.И. 2019 йил 31 январь куни соат 12:30 лар чамасида Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими давлат инспектори Ж. Зияйев ўзига бириктирилган ҳудуд яъни “Зарбдор” МФЙ 3-ўтиш йўли Бешкапа кўчаси, 31-уйда яшовчи Ф.И. нинг яшаш хонадонида фойдаланилган электр, табиий газ, ичимлик суви ҳисоблагичларини хатловдан ўтказиш учун борган вақтда Ф.И. ҳисоблагичларни кўрсатишга фаол қаршилик кўрсатган. 

Ф.И. Ж. Зияйевнинг қонуний ҳаракатларига тўсқинлик қилиб, яшаш хонадонига киритмасдан, Ж. Зияйевнинг эгнидаги курткасидан тортиб ерга ётқизиб олиб, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиб, хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган.

Дасдлабки тергов органи томонидан Ф.И. нинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг 219-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилган.

Суд судланувчи Ф.И. ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 219-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топиб, унга нисбатан ойлик иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаб, ЖКнинг 62-моддасига асосан судланувчининг қамоқда сақланган бир кунини аҳлоқ тузатиш ишлари жазосининг 3 кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан 11 ойни чегириб, ўташ учун 1 (бир) йил 1 (бир) ой аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

Унга нисбатан ишлатилган эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, суд залида қамоқдан озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг