МИБ ходимига тарсаки туширган аёлга нисбатан жиноий иш очилди (видео)
Жамият
−
01 Июнь 2019
14403Ижтимоий тармоқларда маъмурий бино ичида МИБ ходимига тарсаки тушириб, сўнг очиқдан очиқ унга туҳмат қилишга ўтган аёл билан боғлиқ видео тарқалган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан, Бош Прокуратура Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ'га маълумот тақдим этди.
Маълум бўлишича, Мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлими иш юритувида М.Тожибаева фойдасига - қарздорлар Д.Ж., Ф.Ж. ва И.Ж.ларни Юнусобод тумани, 6-мавзе, 24-уй, 18-хонадондан фойдаланиш хуқуқини йўқотган деб топиш ва бошқа турар жой бермасдан кўчириш хақидаги ижро иши мавжуд.
Ижро хужжати бўйича қарздор Д.Ж. берилган ихтиёрий муддатда уйдан кўчиб чиқмаган ва уйда бўлмаганлиги аниқланган.
Жорий йилнинг 8 май кунига мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, Юнусобод тумани, 6-мавзе, 24-уй, 18-хонадонга ундирувчи ва холислар иштирокида борилганда уй эшиги ёпиқлиги ва қарздор уйда йўқлиги аниқланган.
Шундан сўнг, уй эшиги холислар ва ундирувчининг вакили томонидан очилиб, хатлов ўтказилганда, хонадонга З.Т. (ижро ҳаракталарига алоқаси бўлмаган) кириб келиб, хонадоннинг кириш томонининг ўнг тарафидаги хонага кириб, ўша ерда бўлган тумбочканинг ичидан оқ рангли полиэтилэн пакетда бўлган нарсани олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилган.
Давлат ижрочилари ундан кимлиги ва нима мақсадда уйга келганлиги сўралган вақтида у қўлидаги пакетда пул борлиги ва бу пуллар унга тегишли эканлигини маълум қилган.
Шунда, фуқаро З.Т. уйдан чиқишга харакат қилганида, давлат ижрочилар томонидан тўхтатилиб унинг қўлида бўлган пакет холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтида, пакет ичида ва унинг ичида бўлган аёллар қул сумкасининг ичида 5.600.000 сўм миқдорида пул, 952 АҚШ доллари, 20 Тожикистон сомонийси, 10 Евро, 2 сингапур доллари, фуқаро Ж.Ф. номига берилган “VIZA” картаси борлиги аниқланди.
Давлат ижрочилари томонидан ушбу пул маблағларни олиб кетишга асос йўқлигини тушунтириб пул маблағларини топширишни маълум қилган.
Шундан сўнг, З.Т. унинг турмуш ўртоғи давлат ижрочиларига суд қарорини бажаришда қаршилик кўрсатиб давлат ижрочиларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан низоли пул маблағларини олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, давлат ижрочиларига қаршилик кўрсатиб, фуқаро З.Т. давлат ижрочисининг юзига шапалоқ уриб, гўёки унинг юзига давлат ижрочиси ургани ҳақида айблаб туҳмат килган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар атрофлича ўрганилиб, натижада Юнусобод туман прокурори томонидан фуқаро З.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан ( хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиш) жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь