МИБ 34 000 доллар қарзи бўлган фуқаронинг Malibu'сини аукционга қўймоқчи

Жамият

image

Тошкентда 34 минг доллар қарздорликка эга бўлган шахснинг Malibu'си сотувга чиқарилади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси QALAMPIR.UZ’га маълум қилди. 

Қайд этилшича, Тошкентда Д.М. исмли шахснинг А.А. исмли таниши фойдасига 34 минг доллар қарздорлиги ҳамда 14 миллион 773 минг 500 сўм миқдоридаги давлат божини тўлаши талаб этилган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига 2022 йилнинг 22 августида келиб тушган. Шу куни “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ўн беш кунлик муддат берилган.  

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг Malibu 2 русумли автомобили шу йилнинг 14 апрель куни хатланиб, жарима майдончасига  қўйилган. Шунингдек, ҳозирда хатланган автомобилни онлайн аукционда сотишга чиқариш бўйича иш олиб борилаётгани хабар қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда эркак Malibu'дан айрилмаслик учун 126 миллион миқдордаги қарзи ва 5 та маъмурий жаримасини бирданига тўлаб юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

МИБ қарздорлик Malibu

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг