Метронинг Юнусобод линияси қурилишида авария юз берди
Жамият
−
18 декабр 2019 15380 1 дақиқа
Бугун, 18 декабрь куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод линиясида қурилиш ишлари олиб борилаётган очиқ участкада авария ҳолати юз берди.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг маълум қилишича, кучли ёмғир натижасида Юнусобод линияси қурилишида ер ўпирилган. Вазиятни Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Транспорт вазири Очилбой Раматов шахсий назоратига олган. Хизмат текшируви ўтказиляпти.
"Ўзбекистон темир йўллари" раиси Ҳосилов Хусниддин воқеа жойига етиб борган. Воқеа тафсилотлари ва жабрланганлар аниқланланяпти. Таъкидланишича, тез орада ўтганиш натиаларини маълум қилинади.
Ўпирилган ер остида одамлар қолиб кетган бўлиши ҳам мумкин. Қайд этилишича, воқеа жойида тез тиббий ёрдам машиналари ва қутқарувчилар бригадалари ишлашмоқда. Бир неча ишчи ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август