Метронинг янги бекатлари очилиши номаълум муддатга қолдирилди
Жамият
−
25 Декабрь 2019 7132 1 дақиқа
Tошкент метрополитенининг Сергели йўналиши ҳамда Юнусобод йўналиши қурилишининг иккинчи босқичи давом этмоқда.
Бироқ лойиҳа қурилиш меъёрлари ва техник талаблар сабабли жорий йилнинг 28 декабрида ишга тушмайди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Mаълум қилинишича, қурилиш майдонида қурилиш ускуналарининг кўпайиши, ёғингарчиликсиз, ҳаво очиқ бўлган кунларда ишни тўғри ташкил этиш билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида фавқулодда вазият вужудга келган эди. Натижада 6 нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилиб, уларнинг шахсига аниқлик киритилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025