Метрода “тиғиз пайтларда” оралиқ интервал қисқартирилади

Жамият

image

Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида “тиғиз пайтларда” оралиқ интервалларини максимал даражада қисқартирилиб, барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда қўшимча ҳаракат таркиблари сони кўпайтирилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК раҳбари ва таркибий тузилмаларининг раҳбарлари билан навбатдаги йиғилишда айтиб ўтилди.

Йиғилиш давомида қуйидаги масалалар топшириқ сифатида масъуллар зиммасига юклатилган:

  • тирбандликларни олдини олиш, йўловчиларга қулайлик яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, поездлар ҳаракати оралиқ интервалларини қисқартириш мақсадида, поездлар ҳаракати жадвали қайта кўриб чиқиш;
  • метрополитен барча йўналишларда “тиғиз пайтларда” оралиқ интервалларини максимал даражада қисқартириш ва барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда қўшимча ҳаракат таркиблари сонини кўпайтириш;
  • метрополитеннинг асосий иш фаолиятига таъсир қилмаган ҳолда “Чилонзор” электродепоси тасарруфидаги ҳаракат таркиблари техник кўрикдан ўтказилиб, ҳафта сўнггига қадар аниқланган носозликлар ва амалга оширилган ишлар юзасидан тасдиқловчи фото суратлар илова қилган ҳолда маълумот тақдим этиш; 
  • жорий йилнинг сўнгги 6 ойлик даврида қайд этилган метрополитен ҳаракат таркибларининг техник носозлик туфайли линиядан четлатилганлиги холатлари сони, носозлик сабаблари, носозлик қайд этилган ускуна ёки тизимлар тўғрисида таҳлилий маълумот тайёрлаб киритиш.

Бундан ташқари, ер усти халқа йўли қурилиш ишларининг 2-босқичи № 8-9-10-11- метро бекатиларининг қурилиш объектига қурилиш монтаж ишлари бўйича бириктирилган ишчи гуруҳнинг ҳар бир маъсул ходими томонидан қурилиш ҳолатини пухта ўрганиб, ҳафта давомида аниқланган ва аввал кўрсатилган лекин бартараф этилмаган камчиликлар бўйича маълумотлар, тасдиқловчи фото суратлари илова қилинган ҳолда шарҳлари билан тайёрлаб тақдим этиш.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made