Метан "заправка”лар фаолиятига киритилган қўшимча чекловлар юмшатилди
Жамият
−
15 Декабрь 2023
16299Жорий йилнинг 13 декабрь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри ва яна бешта вилоятда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятида қўшимча чекловлар киритилганди. Орадан икки кун ўтиб, бугун, 15 декабрда мазкур қўшимча чекловлар юмшатилди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.
Билдирилишича, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги АГТКШлар фаолиятини тиклаш мақсадида тайёргарлик ишлари амалга оширилган ва айни вақтда мазкур ҳудудлардаги “заправка”лар фаолиятига киритилган қўшимча чекловлар юмшатилиб, улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида иш фаолиятини давом эттиради.
Қайд этилишича, айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилмоқда ва истеъмолчилар томонидан мурожаатлар келиб тушмоқда. Хусусан, кеча, 14 декабрь куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод, Гулистон ва Оқолтин туманларидаги газ қувурларида авария ҳолати қайд этилган. Тошкент вилоятида эса “Кўктерак” МФЙдаги газ қувурига юк машинаси томонидан шикаст етказилган ва оқибатда 280 истеъмолчи вақтинча газ тармоғидан узилган. Шунингдек, Бухоро вилоятининг Бухоро ва Когон туманларидаги газ қувурларида авария ҳолати кузатилган. Қашқадарё вилояти Косон тумани “Лолазор” МФЙ ҳудудидан ўтган ўрта босимли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 13 декабрь куни Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги “метан заправка”нинг 1179 тасидан ҳозирги вақтда 547 таси ишлаётгани маълум қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь