Meta ярим миллиондан ортиқ ҳисобни блоклади

Олам

image

Австралияда болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чекловчи қонун кучга кириши ортидан Meta компанияси Instagram, Facebook ва Threads платформаларида 500 мингдан ортиқ ҳисобни блоклади. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Маълум қилинишича, янги қонунга кўра, 16 ёшга тўлмаган австралияликларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига йўл қўйилмаслиги керак. Шу сабабли Meta мазкур талабдан келиб чиқиб, тахминан 550 минг аккаунтни ўчирган.

Meta компанияси ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш айрим ўсмирларни онлайн қўллаб-қувватлаш ва мулоқот имкониятларини чеклаши мумкин деб хисоблайди. Шунингдек, бундай чекловлар болаларни назорати камроқ бўлган бошқа иловаларга ўтишига олиб келиши эҳтимоли мавжуд.

Қайд этилишича, бугун кўплаб мамлакатлар болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклашга уринмоқда. Аммо Австралия бу борада энг кескин чорани қўллаган: мамлакатда 16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланган ва бу қоида учун ҳеч қандай истисно ҳолати йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Instagram вояга етмаганлар учун янги чекловлар жорий қилган эди. Унга кўра, 18 ёшдан кичик фойдаланувчилар PG-13 рейтингига мос контентни кўради.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия Instagram Meta

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг