Месут Ўзил футболчилик фаолиятини якунлади
Спорт
−
22 Март 2023
6478Германиялик футболчи Месут Ўзил футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Мен профессионал футболдаги фаолиятимни якунлаганимни эълон қиламан. Деярли 17 йилдан бери профессионал футболчи бўлиш шарафига муяссар бўлдим ва бу имкониятдан миннатдорман. Аммо сўнгги ҳафталар ва ойларда бир неча марта жароҳат олганимдан сўнг, катта футболни тарк этиш вақти келгани тобора ойдинлашди. Бу унутилмас лаҳзалар ва ҳиссиётларга бой ажойиб саёҳат эди. Мен клубларимга раҳмат айтмоқчиман: “Шальке 04”, “Вердер”, “Реал Мадрид”, “Арсенал”, “Фенербахче”, “Истанбул Башакшеҳир”. Шунингдек, мени қўллаб-қувватлаган мураббийлар ва дўстларимга айланган жамоадошларимдан ҳам миннатдорман”, дейди Ўзил.
Футболчи ўз мухлисларига ҳам раҳмат айтиб, бундан буён эътиборини кўпроқ оиласига қаратишини таъкидлади.
“Оила аъзоларим ва энг яқин дўстларимга алоҳида миннатдорлик билдираман. Улар биринчи кунданоқ менинг саёҳатимнинг бир қисми бўлиб, яхши ва ёмон пайтларда менга жуда кўп ёрдам берди. Қандай шароитда бўлишимдан ва қайси клуб вакили бўлишимдан қатъий назар, менга шунчалик меҳр кўрсатган барча мухлисларимга раҳмат. Энди мен гўзал рафиқам Амина ва икки гўзал қизим Эда ва Эла билан вақтимни ўтказаман. Вақти-вақти билан ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимда мени кўришингизга ишончингиз комил бўлсин. Кўришгунча!”, дея қўшимча қилди футболчи.