Мессининг ПСЖдан кетиш эҳтимоли янада ошди – манба

Спорт

image
0:00
0:00
download

Аргентиналик футболчи Лионель Мессининг жорий мавсум охирида парижликлар сафини тарк этиш эҳтимоли юқори. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.

Манбага кўра, аргентиналик ҳужумчи маошини қисқартиришга рози бўлсагина парижликлар таркибида қолиши мумкин.

Маълум бўлишича, Мессининг отаси ва ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи шартномани узайтириш шартлари бўйича келишиб олишга ҳаракат қилган, бироқ томонлар бир муросага кела олмаган.

Месси “Барселона”га қайтиш вариантига қизиқмоқда, бироқ айни пайтда Каталония клуби аргентиналик ҳужумчи бўйича ПСЖга расмий таклиф билан чиққани йўқ.

Месси жорий мавсумда ПСЖ сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва худди шунча голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Носир Ал-Хелайфи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг