Мессининг арабча “тўни” учун 1 миллион доллар таклиф қилинди
Спорт
−
23 Декабрь 2022 16259 1 дақиқа
Уммон давлати парламенти депутати Аҳмад Ал-Барвоний аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессига 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича Жаҳон чемпионати финалининг тақдирлаш маросимида кийган арабча бишт либоси учун 1 миллион доллар таклиф қилди.
“Уммон Султонлиги номидан сизни Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги Жаҳон чемпионатидаги ғалабангиз билан табриклайман. Жасорат ва донолик рамзи бўлган арабча биштингизга 1 миллион доллар таклиф қиламан. Қатар амири сизга бишт берган лаҳзани стадионда жонли кўрдим. Бу бизнинг маданиятимизни дунёга намойиш этди. Бу турнир бизнинг фахримиз. У арабларнинг бирлашганлигини кўрсатди”, деб ёзди Ал-Барвоний ўз Twitter саҳифасида.
Аввалроқ, Месси биштни кийиб тақдирлаш маросимида қатнашганлиги учун FIFA томонидан жаримага тортилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь