Мессига яна бир мукофот топширилди
Спорт
−
18 Октябрь
4247“Интер Майами” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси тарихдаги энг кўп мукофот олган футболчи сифатида тақдирланди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, “Marca” нашри 37 ёшли аргентиналик футболчига унинг футбол майдонидаги ютуқларини эътироф этиб, махсус мукофотни топширган. Маросим “Интер Майами”нинг Форт-Лодердейлдаги уй стадионида бўлиб ўтди. Месси мукофотни нашр директори Хуан Игнасио Галлардо ва Америка клуби хўжайини Хорхе Мас қўлидан қабул қилиб олди.
Маълумот учун, Месси 2023 йил ёзги трансфер ойнасида “Интер Майами”га ўтган эди. Жорий мавсумда аргентиналик футболчи Америка клубининг 18 та учрашувида қатнашиб, 17 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Мессининг “Интер Майами” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг декабригача амал қилади. Умумий ҳисобда форвард 46 та жамоавий, шунингдек, 56 та шахсий мукофотга эга.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лионель Месси “Интер Майами”да қанча маош олиши хабар қилинганди.
Футболчи Қўшма Штатларда йилига 135 миллион доллар маошга эгалик қилади.