Месси тарихдаги энг совриндор футболчига айланди
Спорт
−
15 Июль 2024 11217 1 дақиқа
Бугун, 15 июль куни Аргентина терма жамоаси финалда Колумбия терма жамоасини мағлуб этди ва Америка кубогида ғолиб бўлди Шу тариқа, терма жамоа сардори Лионель Месси тарихда энг кўп совринга эга чиққан футболчига айланди. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.
Америка кубогидаги ғалаба орқали 37 ёшли ҳужумчи фаолиятидаги 45-совринга эга чиқди. Бу борада Лео бразилиялик ҳимоячи Дани Алвесни ортда қолдирди. Алвес ҳисобида 44 та жамоавий соврин мавжуд. Мазкур кўрсаткич бўйича 3-ўринни бутун фаолияти давомида “Ал-Аҳли”да ўйнаган мисрлик ярим ҳимоячи Хосам Ашҳур эгаллади – 39 та соврин.
Америка кубогида Месси 4 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, 2023 йилнинг июлидан бери Месси “Интер Майами”да ўйнаб келмоқда ва у Америка клубига Франциянинг ПСЖ клубидан эркин агент сифатида кўчиб ўтганди. “Transfermarkt” 37 ёшли футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025