Туркия Президенти Ливиядаги йўқотишлар ҳақида гапирди
Олам
−
23 Февраль 2020
5042Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ливияда бир неча нафар турк ҳарбийсининг ҳалок бўлганини маълум қилди. Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг сонига аниқлик киритмаган.
2019 йилнинг ноябрь ойи охирида Эрдўған ва Ливия ҳудудининг бир қисмини бошқарувчи миллий келишуви ҳукумати раҳбари Фойиз Саррож ҳарбий ҳамкорлик ва ўзаро англашув меморандумини имзолашган эди.
2 январь куни Туркия парламенти Ливияни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни маъқуллагач, расмий Aнқара 6 январь куни Саррожга ёрдам бериш учун ҳарбийлар жўнатганини маълум қилди. Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия Ливияга ҳозирча ўз қўшинларини юбормаган, у ерда фақат турк ҳарбий маслаҳатчилари ишламоқда.
“Ливияда бир неча нафар қаҳрамонимиз ҳалок бўлди. Лекин Хафтарнинг юзга яқин ёлланма ҳарбийлари йўқ қилинди”, деган Эрдўған Измирда бўлиб ўтган учрашувда.
Унинг сўзларини “Anadolu” агентлиги келтириб ўтган.